2021 йил давомида 75 та ҳолатда давлат идоралари ходимлари ўз хизмат вазифаларига кирмайдиган ишларга жалб этилган

13:04 06 Май 2022 Жамият
515 0

Фото: Иллюстратив фото

2021 йилда одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш соҳасида амалга оширилган асосий ишлар ҳақида ахборот:

— 2021 йилда 16 та норматив-ҳуқуқий ҳужжат, шундан 4 та қонун, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2 та фармони, 4 та қарори, Ҳукуматнинг 6 та қарори қабул қилинди.

— Жиноят, Жиноят-процессуал кодексларига ҳамда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди. (12.02.2021 й. ЎРҚ–673-сон)

— Натижада болалар меҳнатига йўл қўйган шахсларни дастлабки қилмишлари учун жиноий жавобгарлик белгиланди ва болалардан фоҳишалик мақсадида фойдаланиш, уларни ғайриқонуний жамоат бирлашмалари фаолиятида қатнашишга ундаш ва мажбурий меҳнатга жалб этиш учун жиноий жавобгарлик кучайтирилди.

— Фарзандликка олиш тартибининг ҳуқуқий асосларини соддалаштириш юзасидан Қонун қабул қилинди. (21.10.2021 й. ЎРҚ-723-сон)

— Қонун билан унча оғир бўлмаган жиноятни содир этган ва жазо муддатини ўтаганларга ҳам фарзанд асраб олишга рухсат берилди.

— 13 ёшга тўлган шахсларнинг жиноий жавобгарликка тортилиши бекор қилинди. Янги тартиб бўйича жиноий жавобгарликка тортиш 14 ёшдан бошланади.

— 16 ёшдан 18 ёшгача бўлган шахснинг 18 ёшга тўлмаганлиги айбдорга аён бўлгани ҳолда, моддий қимматликлар бериш ёхуд мулкий манфаатдор этиш орқали у билан жинсий алоқа қилиш оғирлаштирувчи ҳолат сифатида белгиланди.

— Меҳнат кодексининг янги таҳрири ишлаб чиқилиб, 2022 йил 17 март куни Олий Мажлиси Сенати томонидан маъқулланди.

— Халқаро меҳнат ташкилотининг Қурилишда меҳнат хавфсизлиги ва гигиенаси тўғрисидаги 167-сонли Конвенцияси ратификация қилинди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер