2020 йилги «рейтинг»да Муҳаммад ва Муслима исмлари ғолиб бўлди

Фарғона вилоятида 2020 йилда 94 минг 391 нафар чақалоқ дунёга келди. Бу туғилиш 2019 йилга нисбатан 6 минг 522 нафарга кўпайганидан далолат беради.
Давлат хизматлари агентлиги Фарғона вилоят бошқармаси ахборот хизмати хабарига қараганда, якунланган йилда вилоятда қизларга нисбатан ўғил болалар кўп туғилган.
Маълум бўлишича, 2020 йили Фарғонада туғилган қизларга Муслима, Солиҳа, Имона ва Шукрона исмлари кўп қўйилган бўлса, ўғил болаларга исм танлашда чақалоқнинг яқинларига кўпроқ Муҳаммад, Мустафо, Абдуллоҳ ва Имронбек исмлари маъқул бўлган.
Шу тариқа ўтган йили вилоятда туғилишга нисбатан ўлим ҳолатлари 4 баробар кам қайд этилган бўлиб, ушбу рақам 22 минг 124 нафарни ташкил этди.
Б. Мадиёров,
«Халқ сўзи»
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Вилоят ҳокими чекка қишлоқдаги аҳоли хонадонида тунамоқда (фото)
- 23 ёшли йигит ўқишга кира олмаганини яшириш учун 4 кишини ўлдирди. Уларнинг барчаси оила аъзолари
- «Фариданинг икки минг қўшиғи» фильми белгиланган вақтда юборилмаганлиги сабаб «Оскар»да қатнашмайди
- Ибн Сино ҳақмиди? Олимлар Италиянинг Жильо ороли аҳолисида орасида бирорта ҳолатда коронавирус қайд этилмаганига изоҳ берди
- Фарғонада 19 яшар қизни зўрлаган уч эркак ҳақидаги хабарларга муносабат билдирилди
- Ўқувчилар ўртасида математика бўйича «Қўқон олимпиадаси» ўтказилади. Ғолибларга «Нексия» ва «Кобальт» берилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг