2020 йил ИИВ тизимида 680 дан зиёд ҳолатда хизмат интизоми бузилган

17:24 12 Март 2021 Жамият
536 0

Олий Мажлис Сенатининг ўн учинчи ялпи мажлисида ички ишлар вазири Пўлат Бобожоновнинг ахбороти эшитилди.

Сенатор Фармон Тошев вазирга соҳада кадрлар масаласидаги муаммолар, хизмат интизомини бузганлар, коррупцияга йўқ қўйган ходимлар ҳақида саволлар берди.

Вазирга кўра, кадрлар тизими янгиланмоқда, ходимларни қайта ўқитиш, малака ошириш масалалари такомиллаштирилмоқда.

«Ўтган йили 134 нафар ходимнинг 27 нафари ўлим ёки тан жароҳати етказиш билан боғлиқ автотранспорт ҳодисалари билан боғлиқ. Мансаб ваколатидан четга чиқиш, хизматга совуққонлик билан қараш, далилларни сохталаштириш, 18 та ҳолатда жиноятни қасддан яшириш, 16 та порахўрлик, 12 та фирибгарлик ҳолати бўлди. Уларга қонун бўйича тегишли жазолар бериляпти.

680 тадан зиёд хизмат интизомини бузиш ҳолати бўлган. Буларнинг аксарияти яъни 76 фоиздан ортиғи бизнинг хавфсизлик инспекциямиз томонидан аниқланяпти, улар интизомий жазога тортилган», деди Пўлат Бобожонов.

Аввалроқ, Пўлат Бобожонов илгари жиноятчилик кўлами фақат рақамлар орқали баҳолангани ҳозирда бу тизим анча ўзгарганини айтиб ўтгани ҳақида хабар берган эдик.

Шаҳноза Тўрамуродова, 

«Халқ сўзи»

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?