2017–2021 йилларда шифокор ва ҳамшираларнинг ойлик маоши 3 баробарга оширилди

Ҳаракатлар стратегияси доирасида соғлиқни сақлаш соҳасидаги ислоҳотлар самарадорлигини ошириш ҳамда тиббиёт ходимларининг моддий аҳволини яхшилаш мақсадида шифокорларнинг ўртача ойлик маоши 984 минг сўмдан 3 283 минг сўмга, ҳамшираларнинг ўртача ойлик маоши эса 602 минг сўмдан 2 009 минг сўмга оширилди.
2017–2021 йилларда болаларни мактабгача таълим билан қамраб олиш кўрсатгичи 67 фоизга етказилди.
Ҳаракатлар стратегияси доирасида болаларни мактабгача таълим билан қамраб олиш даражаси 2017 йилги 27,7 фоиздан, 2021 йилда 67 фоизга етказилди. Шунингдек, 5 188 та мажбурий бепул бир йиллик, 7 164 та қисқа муддатли, 10 955 та тўлиқ кунлик тайёрлов гуруҳлари ташкил этилиб, 566 минг нафар 6 ёшли болалар мактабгача таълим билан қамраб олинди.
2017–2021 йилларда аҳоли жон бошига ЯИМ 2,7 фоиздан 5,3 фоизга ўсди.
Ҳаракатлар стратегияси доирасида амалга оширилган иқтисодий ислоҳотлар натижасида аҳоли жон бошига ЯИМнинг улуши 2017 йилги 2,7 фоиздан, 2021 йилга келиб 5,3 фоизга етди. Шунингдек, Жаҳон банкининг прогнозларига мувофиқ, 2022-2023 йилларда Ўзбекистон Европа ва Марказий Осиё минтақасидаги юқори иқтисодий ўсиши кутилаётган етакчи давлат сифатида қайд этилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ватан ҳимояси ва эл-юртимиз тинчлиги йўлида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар ва ходимлар оила аъзоларини ижтимоий қўллаб-қувватлашни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида
- Гидроэнергетикадаги лойиҳалар ижроси кўриб чиқилди
- Грузияда дзюдо бўйича навбатдаги мусобақа бўлиб ўтади
- Муборак Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисида
- Пойтахт эҳтиёжини таъминлаш учун қуввати 2 минг 400 мегаваттли 4 та йирик қуёш станциялари барпо этилади
- АҚШ Украина учун тинчлик режасининг асосий элементини маълум қилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг