Иккита “Afrosiyob” замонавий поездида интранет тизими иш бошлади

17:35 16 Сентябр 2021 Жамият
564 0

Иккита “Afrosiyob” замонавий поездида интранет тизими иш бошлади.

«Ўзтемирйўлйўловчи» АЖ ахборот хизмати хабарига кўра, ушбу интранет тизимида “Afrosiyob” замонавий поездларида йўловчилар, нафақат мамлакатимиз балки дунёда юз бераётган янгиликлар ва ўзгаришлар ҳақида маълумотларни кўриб, ўқиб ҳамда томоша қилиб бориш имкониятига эга бўладилар. Шунингдек, интранет тизимида йўловчиларга мусиқа тинглаб, клип ва фильмлар томоша қилиш имкониятлари яратилади.

Бугундан бошлаб бу тизим «Тошкент — Бухоро» йўналишида ҳаракатланадиган 762-сонли ҳамда «Тошкент— Қарши» йўналишида ҳаракатланадиган 760-сонли “Afrosiyob” замонавий поездларида ишга туширилди. Жорий йил 21 сентябрдан бошлаб, 766-сонли “Afrosiyob” замонавий поездида ҳам интранет тизими йўлга қўйилади.

Бу тизим босқичма-босқич амалга оширилиб, яқин кунларда яна 2 та “Afrosiyob” замонавий поездларида ҳам ишга тушириш кўзда тутилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?