2 мингдан ортиқ норасмий ишловчи фуқаролар фаолияти қонунийлаштирилди

Фото: Халқ сўзи
Мамлакатимизда бизнесга қўшимча қулайликлар яратиш орқали яширин иқтисодиёт улушини камайтириш, айниқса, савдо ва умумий овқатланиш, уй-жой қурилиши ва таъмирлаш, турар жой хизматларини кўрсатиш каби соҳаларда норасмий банд фуқаролар манфаатларини ҳимоя қилиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Давлатимиз раҳбарининг 2020 йил 30 октябрдаги «Яширин иқтисодиётни қисқартириш ва солиқ органлари фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармони жойларда бу борадаги ишларни жадаллаштиришда муҳим дастуриламал бўлмоқда.
Хусусан, ушбу ҳужжат ижроси доирасида Андижон вилояти Балиқчи туман давлат солиқ инспекцияси томонидан тадбиркорлик субъектларида олиб борилган ўрганишлар давомида 2 минг 76 нафар фуқаронинг фаолияти қонунийлаштирилди.
— Соҳада «тадбиркорбай» ишлаш тизимининг жорий этилиши кўплаб муаммоларнинг ижобий ечимини таъминлашга асос бўлмоқда, — дейди Балиқчи туман ДСИ бошлиғи Толибжон Каримов. — Натижада ишбилармонларни қийнаб келаётган масалалар ўрганилиб, уларнинг фаолиятини шакллантириш асослари яратиляпти. Жумладан, дастлабки бухгалтерия ҳисобини юритиш, қўшимча қиймат солиғи гувоҳномасини олиш, ҳисоботларни топшириш, автоматлаштирилган дастурдан фойдаланиш, имтиёзларни қўллаш каби йўналишларда самарали натижаларга эришмоқдамиз.
Амалга оширилаётган саъй-ҳаракатлар натижасида туманда ортда қолган 11 ой давомида 846 та тадбиркорлик субъектларига амалий ёрдам кўрсатилган бўлса, 578 нафар тадбиркорларнинг илк фаолиятларини йўлга қўйишларида тушунтириш ишлари олиб борилди.
Саминжон ҲУСАНОВ, «Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Аброр Бакиров вафот этди
- Ватан ҳимояси ва эл-юртимиз тинчлиги йўлида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар ва ходимлар оила аъзоларини ижтимоий қўллаб-қувватлашни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида
- Гидроэнергетикадаги лойиҳалар ижроси кўриб чиқилди
- Грузияда дзюдо бўйича навбатдаги мусобақа бўлиб ўтади
- Оксана Чусовитина Жаҳон кубогида кумуш медалга сазовор бўлди
- Тошкeнтда крикeт бўйича трeнeрлар тайёрлашнинг иккинчи босқич ўқув-сeминари ўтказилмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг