2 дона алкоголь қонунбузарни фош қилиб қўйди
Фото: Иллустратив
Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент Андижон вилоятида катта миқдордаги истеъмолга яроқсиз алкоголь маҳсулотларини муомалага киритилишининг олдини олди. Бу ҳақда Департаментнинг матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Андижон вилояти, Бўстон тумани бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда ушбу ҳолат аниқланган.
Қайд этилишича, «Т.М.» МЧЖга тегишли спиртли ичимликлар савдо дўкони сотувчиси З.К. харидорга 2 дона алкоголь маҳсулотни сотган вақтида ушланган.
Сўнгра ушбу савдо дўконидан тегишли ҳужжатлари бўлмаган умумий баҳоси 266,7 миллион сўмлик турли номдаги жами 6 минг 190 дона алкоголь маҳсулотлари ашёвий далил сифатида ҳужжатлаштирилган.
«Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда», дейилади хабарда.
Аввалроқ, қайси енгил автомобил Ўзбекистонда кўпроқ ишлаб чиқарилгани ҳақида хабар берилганди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- «Олтин куз» II Халқаро камер ва симфоник мусиқа фестивали бўлиб ўтади
- Машинада хавфсизлик камарини тақиш мумкин бўлмаган касалликлар рўйхати тасдиқланади
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг