186 доза хитой-ўзбек вакцинасини сотишга уринганлар ушланди

11:42 12 Август 2021 Жамият
587 0

Тошкент шаҳрида ZF-UZ VAC2001 вакцинасининг 186 дозасини 27 млн 750 минг сўмга (ҳар бир дозаси учун 150 минг сўмдан) сотишга уринган аёл киши қўлга олинди.

У препаратларни Яккасарой туманидаги оилавий поликлиникалардан бирининг катта ҳамширасидан олган.

Ҳолат юзасидан ушбу фуқароларга нисбатан Жиноят кодексининг 186−3-моддаси 2-қисми «б» банди (Дори воситаларини ёки тиббий буюмларни дорихоналардан ва уларнинг филиалларидан ташқарида реализация қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?