18 нафар Россия Федерацияси фуқароси Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига қабул қилинган

18:20 28 Октябр 2022 Жамият
824 0

Иллюстратив фото

Жорий йилнинг ўтган 9 ойи мобайнида 318 156 нафар Россия федерация фуқаролари мамлакатимизга келган. Уларнинг 210 минг 902 нафарини эркаклар, 107 минг 254 нафарини аёллар ёшга боғлиқ равишда 109 минг 417 нафарини 18 ёшдан 30 ёш оралиғигача бўлганлар, 117 минг 625 нафарини 30 ёшдан 55 ёшгача бўлганлар, 73 минг 858 нафари 55 ёшдан юқори бўлганлар ташкил этади.

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармаси бошлиғи полковник Улуғбек Муҳамедов ЎзА мухбири билан суҳбатда айтиб ўтди.

Улуғбек Муҳамедовнинг айтишича, ҳозирга қадар 18 нафар Россия Федерацияси фуқароси Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига қабул қилинган.

«Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида»ги қонуни 21-моддасига мувофиқ, Ўзбекистон Республикасининг миллий манфаатларидан келиб чиқиб, Президент томонидан чет давлатларнинг фуқароларига ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга қонунда белгиланган талаблар (чет давлат фуқаролигидан воз кечиши, республика ҳудудида фуқаролиги бўлмаган шахс мақомида 5 йил муқим яшаши, қонуний тирикчилик манбаига эга бўлиши, давлат тилини лозим даражада билиши) қўлланилмаган ҳолда Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигини бериши мумкинлиги белгиланган.

Ҳозирга қадар 18 нафар Россия Федерацияси фуқароси Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига қабул қилинган.

Шуни таъкидлаш жоизки, Россия Федерацияси фуқароларининг аксарияти мамлакатимизга доимий яшаш ёки Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини қабул қилиш мақсадида эмас, вақтинча яшаш мақсадида кириб келмоқдалар», дейди полковник Улуғбек Муҳамедов.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?