18 млн. сўмлик уяли телефон аппаратларини ўғирлаган шахс қўлга олинди

22:22 26 Август 2022 Жамият
329 0

Фарғона шаҳарида фуқаро Қ.О ИИБга мурожаат қилиб, унда 2022 йилнинг 10 август кунидан 11 август кунига ўтар кечаси номаълум шахс Каштанзор кўчасида жойлашган савдо дўконига ғайриқонуний равишда кириб, савдо дўконидан жами нархи 18.000.000 сўмлик турли русумдаги уяли телефон аппаратларини яширин равишда ўғирлаб, ҳодиса жойидан яширинганлигини билдирган.

Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми «г» банди (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Фарғона вилояти ИИБ биринчи минтақавий ҳудуд ППХ отряди ходимлари томонидан олиб борилган тезкор суриштирув ишлари давомида ушбу жиноятни И.И содир этганлиги аниқланиб, ундан жабрланувчи Қ.О.га тегишли 6-дона телефон аппаратлари далилий ашё сифатида олинган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер