«172 та дўкон, 14 та квартира, 43 та машина,37 та кўчмас мулклар». Бош прокурор Жиззах вилоятининг собиқ ҳоким ўринбосари орттирган ноқонуний бойликлар ҳақида гапирди

14:13 23 Апрель 2021 Жамият
14624 0

Бугун Олий Мажлис Сенатининг 14-ялпи мажлисида бош прокурор Ниғматилла Йўлдошев ҳисобот берди.

Бош прокурорнинг маълум қилишича, Жиззах вилояти ҳокимининг собиқ ўринбосари Акрам Раҳмонқулов 2018 йилда вилоят ҳокими ўринбосари лавозимига тайинлангач, уюшган гуруҳ тузиб, миллиардлаб бюджет маблағларини талон-торож қилиб келган. Шу мақсадда қурилиш соҳасига масъул вилоят ташкилотлари раҳбарлигига ҳамда вилоят тендер комиссиясига таниш-билишларини қўйиб, улар орқали ўзининг ғаразли мақсадларига шароит яратган.

«Акрам Раҳмонқулов 2018−2020 йилларда жами 494 млрд сўмлик 82 та объектда қурилиш-таъмирлаш ишларини ўзининг раҳнамолигидаги 9 та пудрат ташкилотларига топшириб, қурилиш ишлари ҳажмини сунъий равишда оширилган нархларда расмийлаштириш, қўшиб ёзиш орқали қарийб 20 млрд сўмлик бюджет маблағларини талон-торож қилган. Бу ҳозиргача терговда аниқланган ҳолатлар.

Терговда Раҳмонқуловга тегишли корхоналарда 12 млрд сўм, Жиззах шаҳридаги «Эски шаҳар» буюм бозорида қурилган 172 та савдо дўкони, кўп қаватли уйларда 14 та хонадон, 43 та автомашина, 37 та бошқа кўчмас мулклар борлиги аниқланиб, зарарни ундириш учун хатланди.

Ҳозирда Раҳмонқулов ва унинг 10 нафар жиноий шериклари қамоққа олинган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда», деди Бош прокурор.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?