17 ўзбек клуби ОФК лицензиясини қўлга киритди
Фото: AFC
ОФК футбол клубларини лицензиялаш натижаларини эълон қилди ҳамда 2023/24-мавсум мусобақаларида иштирок этадиган жамоалар номига ойдинлик киритди. Бу ҳақда ПФЛ расмий сайти хабар бермоқда.
Лига лицензиялаш учун 25 та клубни жалб қилди. Мазкур кўрсаткич борасида Ўзбекистон Осиёда биринчи бўлди. Мос равишда Қатарнинг 17 та ва Саудия Арабистонининг 16 та клуби лицензиялашга жалб этилганди.
Лицензия учун даъвогарлардан Ўзбекистоннинг 17 та клуби ОФК лицензиясини қўлга киритишга муваффақ бўлди. Бу билан Осиёда энг яхши натижани қайд этилди. Бир йил аввал 12 та ўзбек клуби бунга муваффақ бўлганди. Мос равишда Қатарнинг 15 та, Амирликларнинг 13 та клуби ОФК лицензиясига эга чиқди.
ОФК лицензиясига эга чиққан Ўзбекистон клублари: “Пахтакор”, “Навбаҳор лочинлари”, “Насаф”, АГМК, “Қизилқум”, “Сўғдиёна”, “Бунёдкор”, “Нефтчи”, “Металлург”, “Локомотив”, “Динамо”, “Андижон”, “Турон”, “Бухоро”, “Машъал”, “Шўртан”, “Олимпик”.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- «Олтин куз» II Халқаро камер ва симфоник мусиқа фестивали бўлиб ўтади
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Машинада хавфсизлик камарини тақиш мумкин бўлмаган касалликлар рўйхати тасдиқланади
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг