17 минг нафар аҳолининг ичимлик сувига бўлган эҳтиёжи қондириладиган бўлди

10:08 13 Октябр 2020 Жамият
245 0

Мутасаддиларнинг муаммоларни жойига бориб ўрганишлари унинг ижобий ечимини таъминлашга хизмат қилмоқда. Мисол учун, Асака тумани ҳокими Мансурбек Алиханов 17 минг нафардан зиёдроқ аҳоли истиқомат қилаётган «Нурафшон», «Эргашобод», «Исломобод» ҳамда Ибн Сино номли МФЙда бўлиб, ҳудудни тоза ичимлик суви билан таъминлашдаги муаммоларни ўрганди.

— Ушбу ҳудуддаги сув тақсимлаш иншооти барпо этилганига анча йиллар бўлди, — дейди «Андижон вилояти сув таъминоти» МЧЖнинг Асака тумани бўлими раҳбари Зафарбек Позилов. — Айни пайтда фаолиятини тўхтатган. Янги иншоот қуриш катта маблағни талаб этади. Бироқ, имкониятларни ишга солган ҳолда иншоотда таъмирлаш ишларини амалга ошириш орқали аҳолининг тоза ичимлик сувига бўлган эҳтиёжини қондириш мумкин.

Шу жойнинг ўзида ишчи гуруҳи тузилиб, иншоотнинг ҳолати ўрганиб чиқилди. Таъмирлаш ишлари учун туман ҳокимлиги кўмагида 2 млрд. сўм ажратиладиган бўлди. Тез кунларда маҳалладошларга сув таъминоти бўйича сифатли ва узлуксиз фаолият йўлга қўйилади.

Саминжон ҲУСАНОВ,

«Халқ сўзи»

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?