15 млрд. сўмлик салкам 1 миллион қути ноқонуний тамаки маҳсулотлари тўхтатиб қолинди

14:36 04 Октябр 2023 Жамият
206 0

Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси “Болдир” темир йўл чегара божхона постига қўшни давлатдан Ўзбекистон Республикасига кириб келган темир йўл поезди таркибидаги вагонлардан бири белгиланган тартибда божхона назоратида ўтказилди.

Натижада ушбу вагонда юк кузатув ҳужжатларида кўрсатилмаган, акциз маркалари мавжуд бўлмаган ва божхона назоратидан яширилган умумий қиймати 15 млрд. сўмлик 999956 қути “MILANO” номли сигарет маҳсулотлари борлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Маълумот учун, ўтган ойда ҳам айнан мазкур божхона пости орқали олиб ўтилаётган 12,7 млрд. сўмлик 851 минг қути ноқонуний тамаки маҳсулоти тўхтатиб қолинган эди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?