15 мингга яқин абитуриент давлат гранти устуворлигидан фойдаланган ҳолда давлат гранти асосида талабаликка тавсия этилган

22:23 17 Сентябр 2022 Жамият
542 0

Фото: Архив сурат

Абитуриентларга яратилган энг яхши қулайликлардан яна бири уларга танлов устуворлигини танлаш имконияти берилгани билан боғлиқ.

Жорий йилда 39 962 нафар абитуриент давлат гранти асосида талабаликка тавсия этилган бўлиб, уларнинг 30 253 нафари умумий қабул параметрлари доирасида ўқишга қабул қилинган.

Шундан 14 746 нафар (48,7 %) абитуриент «Давлат гранти» устуворлигини танлаган ҳолда иккинчи-бешинчи таълим йўналишига давлат гранти асосида талабаликка тавсия этилган.

Агар давлат гранти устуворлиги бўлмаганида мазкур абитуриентларнинг аксарият қисми биринчи таълим йўналишига тўлов-контракт асосида талабаликка тавсия этилган бўлар эди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер