15 минг доллар эвазига «Нархоз»га ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган шахс ушланди

18:00 01 Март 2021 Жамият
690 0

Коррупцияга қарши курашиш агентлигига қилинган мурожаат асосида ўқишга киритиб қўйиш эвазига 15000 АҚШ доллари олмоқчи бўлган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда агентлик ахборот хизмати хабар берди.

Жорий йилнинг 17 февраль куни фуқаро Ю.Р. Агентликка мурожаат қилиб, ўзини Ўзбекистон Республикаси Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги “комплаенс-назорат” бўлими ходими деб таништирган Д.М., ундан танишини Тошкент давлат иқтисодиёт университетига давлат гранти асосида ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилиб, эвазига 15000 АҚШ доллари талаб қилаётганлигини билдирган.

Жорий йилнинг 26 февраль куни Коррупцияга қарши курашиш агентлиги, ДХХ ҳамда Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Олмазор туман бўлими ходимлари томонидан ҳамкорликда ўтказилган тадбир давомида, фуқаро Д.М. келишилган 15000 АҚШ долларини олаётган вақтда жиноят устида қўлга олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Д.М.га нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?