15 апрель маданият ва санъат ходимлари куни сифатида белгиланмоқда

11:32 29 Май 2021 Сиёсат
402 0

Олий Мажлис Сенатининг ўн бешинчи ялпи мажлиси кун тартиби доирасида “Ўзбекистон Республикаси маданият ва санъат ходимлари кунини белгилаш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни муҳокама этилди.

Маданият вазирлиги, “Ўзбеккино” миллий агентлиги, Ўзбекистан Бадиий академияси, Ўзбекистан Ёзувчилар уюшмаси, Ўзбекистан композиторлари ва бастакорлари уюшмаси, Ўзбекистан театр арбоблари уюшмаси, Республика маънавият ва маърифат маркази ҳамда кенг жамоатчиликнинг таклифларини ҳисобга олиб, маданият ва санъатнинг жамиятимиз ижтимоий-маънавий ҳаётида тутган ўрнини ҳисобга олиб, соҳа ходимларини қўллаб-қувватлаш мақсадида Қонун билан 15 апрель Ўзбекистон Республикаси маданият ва санъат ходимлари куни сифатида белгиланмоқда.

Айна пайтда дунёнинг кўплаб давлатларида ушб сана Халқаро маданият куни сифатида нишонланади. Хусусан, 2008 йилдан Италия, Испания, Россия, Аргентина, Мексика, Куба, Латвия ва Литва каби давлатларда 15 апрель – Халқаро маданият куни Тинчлик байроғи остида тантана қилинади.

Мамлакатимизда маданият ва санъат соҳасини ривожлантириш, ўзбек миллий маданияти ва санъати нуфузини жаҳон миқёсида ошириш, ёш истеъдод эгаларининг қобилияти ва салоҳиятини рўёбга чиқариш борасида фидокорона меҳнат қилган ва юқори натижаларга эришган юртдошларимиз айнан мана шу байрам кунида “Маданият ва санъат фидокори” кўкрак нишони билан такдирланиши кўзда тутилган.

Халқ ижодиёти ривожлантириш, маданият ва санъат соҳасидаги маҳоратли ижрочи ва ижодкорлар, профессионал кадрларни тайёрлаш тизимини такомиллаштириш, миллий санъатимиз намуналари жаҳон саҳнасида эътироф этилиши учун шароитлар яратишда муҳим аҳамиятга эга бўлган қонун юзасидан Сенатнинг тегишли қарори қабул қилинди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?