141 нафар ёш «Эл-юрт умиди» жамғармаси стипендиатига айланди

19:39 17 Октябр 2021 Жамият
750 0

Фото: «Эл-юрт умиди» жамғармаси ахборот хизмати

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви Академиясида «Эл-юрт умиди» жамғармаси 3-стипендия танлови ғолибларига сертификатларни тантанали топшириш маросими бўлиб ўтди.

Тадбирда сўз олганлар танловда ғолиб бўлган ёшларга улкан ишонч билдирилди.

Таъкидлаш лозимки, танловнинг биринчи босқичида республиканинг барча ҳудудидаги номзодлардан ягона тартиб ва тенг имконият асосида, онлайн режимда ва электрон тарзда ҳужжатлар қабул қилинди.

Танловнинг иккинчи босқичи суҳбат шаклида ташкил этилиб, номзодларнинг хорижда таълим олишдан кўзлаган мақсади, олган билимларини Ўзбекистонда қўллаш имкониятлари, маънавий-ахлоқий тафаккури, соғлом дунёқараши, миллий ва умуминсоний қадриятларни билиши, танлаган мутахассислиги бўйича билим ҳамда кўникмалари даражасини аниқлашга эътибор қаратилди.

«Эл-юрт умиди» жамғармаси Васийлик кенгашининг тегишли қарорига мувофиқ, танлов иштирокчиларининг 141 нафари «Жамғарма стипендиати» деб эътироф этилди.

Энди ушбу стипендиатларнинг 56 нафари бакалавриат, 67 нафари магистратура ва 18 нафари докторантура таълим дастурлари бўйича дунёнинг етакчи олий таълим муассасаларида ўз билим ҳамда кўникмаларини оширади.

Хусусан, уларнинг 42 нафари АҚШ, 52 нафари Буюк Британия, 11 нафари Италия, 15 нафари Россия, 3 нафари Германия, 2 нафари Франция, 2 нафари Япония ва яна 14 нафари дунёнинг бошқа ривожланган давлатларига таълим олиши режалаштирилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?