14 ноябрдан хусусий бандлик агентликлари фаолиятида жиддий ўзгаришлар жорий этилди

15:30 27 Ноябрь 2020 Жамият
136 0

АОКАдаги матбуот анжуманида Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги бошлиғи Муҳаммадзокир Маматхоновнинг маълум қилишича, «Хусусий бандлик агентликлари тўғрисида»ги қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги Қонун қабул қилинган. Натижада жорий йилнинг 14 ноябридан хусусий бандлик агентликлари фаолиятида жиддий ўзгаришлар жорий этилди:

— эндиликда Ўзбекистондан ташқарида иш қидираётган шахслардан хорижда ишга жойлаштириш бўйича хизматлар учун ҳақ олиш тақиқланди. Бу хизматлар учун ҳақ хорижий иш берувчи томонидан тўлаб берилади;

— ҳар бир хизмат кўрсатиш шартномасини хусусий бандлик агентликлари «labormigration.uz» дастурий мажмуасида рўйхатдан ўтиши талаб этилади;

— фуқароларни ишга жойлаштириш соҳасида кўрсатиладиган ахборот ва маслаҳат хизматларининг қиймати базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараваридан ошмаслиги белгилаб қўйилди.

Қонуннинг кучга кириши муносабати билан бугунги кунда бир қатор хусусий бандлик агентликлари ҳам лицензиясини бекор қилиш бўйича мурожаат қилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?