136 нафар эҳтиёжманд талабаларнинг шартнома пули тўлаб берилади

14:21 23 Август 2024 Жамият
203 0

Жаҳонгир БОЙМУРОДОВ/«Халқ сўзи». Қашқадарё вилоятида ижтимоий эҳтиёжманд оила вакиллари, етим ёки ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган 136 нафар талаба хотин-қизларнинг олий ўқув юртларида ўқиши учун тўлов шартнома пуллари тўлаб берилади.

Вилоят ҳокимлигининг шу ҳақдаги қарори 2024 йилнинг 22 август куни имзоланиб, «E-qaror» электрон тизимига жойлаштирилган.

Қарорда ушбу мақсад учун вилоят маҳаллий бюджетининг 2024 йил захира жамғармаси маблағлари ҳисобидан 698185000 минг сўм миқдоридаги маблағ ажратилиши кўзда тутилган. Тўловлар вилоят Оила ва хотин-қизлар бошқармаси томонидан белгиланган рўйхат асосида номзодларнинг шартнома тўлови учун ўтказиб берилади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?