100 дицибеллдан юқори шовқин инсон умрини қисқартиради — мутахассис

Фото: Иллюстратив фото
Бугунги глобаллашув даврида шовқин-сурондан холи яшаш жуда қийин. Транспортлар ҳаракати, машиналар сигналлари, телефонлар жаранги, мусиқа садолари… Қолаверса, ёшлар орасида юқори частоталарда мусиқа тинглаш урфга айланган.
Бунинг оқибати эса аён: ЖССТ маълумотларига кўра, ҳозир дунё бўйича 12-35 ёш оралиғидаги 1 миллиарддан ортиқ ёш авлод вакиллари эшитиш қобилиятини йўқотиш хавфи остида. Бунга айнан тўю томошалар, кўнгилочар тадбирларда давомли равишда баланд овозда мусиқа эшитиш сабаб бўлмоқда.
— Узоқ муддат юқори даражадаги товуш таъсири остида бўлиш эшитиш қобилияти пасайишига олиб келади, — дейди олий тоифали шифокор Шоира Абдусатторова. — Масалан, ҳозирги замонавий мусиқа ишқибози бўлган ёшларнинг йигирма фоизида эшитиш қобилияти саксон беш ёшли кексалар даражасига тенглашиб қолган.
Баланд товуш кўз равшанлиги ва унинг рефлектив фаолиятини пасайтириши ҳам аниқланган. Қолаверса, юқори частотали шовқин асаб тизимининг зўриқишига олиб келади. Оқибатда ички толиқиш ва нохуш кайфият юзага келади. Бора-бора юрак фаолиятида бузилишлар кузатилади. Бу юрак-қон томир касалликлари, гипертензия ва ҳатто миокард инфарктини келтириб чиқариши мумкин. Шу сабабли шовқин инсон умрини қисқартирувчи омил сифатида баҳоланади.
Маълумки, шовқин «децибелл» (дБ) бирлиги ёрдамида ўлчанади. Одатда, 20-30 дБ шовқин инсон саломатлиги учун зарарсиз. Бироқ 80 дБ ва ундан юқори ўлчов баланд товуш ҳисобланади.
30 децибеллдан ортиқ шовқин эса соғлигимизни издан чиқаришга қодир. 150 децибелл чидаб бўлмайдиган даражада оғриқ пайдо қилса, 180 дБ даражадаги шовқин ҳатто металл буюмларни ҳам мўртлаштира олади.
Шу сабабли Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ўртача шовқиннинг максимал даражаси 100 децибелдан ошмаслиги керак, дея тавсия беради.
Бундан ташқари, ёшлар шахсий аудиоқурилмалардан фойдаланганда ҳам овоз баландлигини имкон қадар чеклашлари зарур. Тўю тантаналар, мусиқа кечалари, концертларда эса қулоқнинг қоматга келишига йўл қўймаслик мақсадга мувофиқ.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ бой берилган ҳудудларни Украинага қайтаришга эришиш ниятида эканлигини маълум қилди
- Транспорт вазирлари «Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон» темир йўли қурилишини муҳокама этишди
- Олимлар саратондан ҳам ўлим хавфи икки баравар юқори бўлган касаллик ҳақида маълум қилишди
- «Эшонхўжа ота» масжиди имом-хатиби Авазхўжа Баҳромов лавозимидан озод этилди ва 3 суткага қамалди
- Ўзбекистон Энергетика вазирлиги ва «Gazprom» компанияси ўртасида газ соҳасида ҳамкорлик бўйича «йўл харитаси» имзоланди
- Саудия Арабистонида биринчи Ислом санъати биенналесининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг