10 ой давомида норматив ҳужжатлар талабларига жавоб бермаган 3540,8 тонна ва 4623 литр озиқ-овқат маҳсулотлари истеъмолга яроқсиз деб топилди

Фото: Халқ сўзи
Бу ҳақда АОКАда ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилинди.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти билан биргаликда Ўзбекистоннинг 18-64 ёшдаги аҳолиси ўртасида ўтказилган тадқиқот натижалари шуни кўрсатдики, ҳар куни аҳолининг учдан икки қисми (67 фоиз) етарли миқдорда (400 граммдан кам) сабзавот ва мевалар истеъмол қилади; аҳолининг ярми — оғир вазнли, 20 фоизи — семиз; 46 фоизининг қонида холестерин миқдори ошган; аҳолининг ўртача туз истеъмоли — кунига 14,9 граммни ташкил этади, бу — ЖССТ томонидан тавсия этилган миқдордан 3 баравар кўп (кунига 5 граммдан ошмаслиги лозим). Шу боис соғлом ва хавфсиз овқатланишни ташкил қилиш борасида истеъмолчиларнинг саводхонлигини ошириш ишлари олиб борилмоқда.
Аҳоли орасида юқумли ошқозон-ичак касалликлари ва гуруҳли овқатдан заҳарланиш ҳолатларининг олдини олиш борасида ҳудудларга 1007 нафар мутахассис бириктирилди. Ишчи гуруҳлар 1150 та рейд ўтказди, 149 маротаба бозорларда, 375 та умумий овқатланиш корхоналарида, 597 та савдо дўконларида ва 142 та озиқ-овқат ишлаб чиқариш корхоналарида ўрганишлар ўтказилди. Аниқланган қамчилар юзасидан 228 нафар фуқарога нисбатан маъмурий чоралар қўлланилиб, сифатсиз деб топилган 36 475 кг яроқсиз озиқ-овқат маҳсулотларининг савдоси тақиқланди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Муборак Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисида
- АҚШ Украина учун тинчлик режасининг асосий элементини маълум қилди
- Швеция парламенти Украинага 600 миллион долларлик ҳарбий ёрдам ажратишни маъқуллади
- Дональд Трампнинг ҳибсга олиниш хавфи маълум бўлди
- Россия Беларусда ядро қуроли жойлаштиришни маълум қилди. АҚШда хотиржамлик, Европа Иттифоқи эса жавоб бериш билан таҳдид қилмоқда
- Маҳалла тизими ходимлари куни муносабати билан бир гуруҳ юртдошларимизни мукофотлаш тўғрисида
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг