10 мингдан ортиқ судьялар ва суд ходимлари сайловда овоз берди

16:57 24 Октябр 2021 Жамият
261 0

Ҳасан Пайдоев / "Халқ сўзи"

Марказий сайлов комиссияси Матбуот марказида Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси Козимжон Комилов иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Унда таъкидланганидек, бугун соат 16:00 ҳолатига, жами 10 мингдан ортиқ республикамизнинг барча судьялари ва суд ходимлари оила аъзолари билан биргаликда ўз фуқаролик позициясини билдириш учун сайлов участкаларида овоз беришди.

«24 июлдан 14 октябрга қадар сайлов комиссияларининг фаолиятига аралашиш, қарорларини ижро этмаслик, номзоднинг, ишончли вакилининг, кузатувчининг ёки сиёсий партия ваколатли вакилининг ҳуқуқларини бузиш, ёлғон маълумотлар тарқатиш, сайловни молиялаштириш тартибини бузиш билан боғлиқ маъмурий ҳуқуқбузарлик билан боғлиқ ишлар судларга келиб тушмаган», — деди Олий суд раиси К. Комилов.

Тадбирда К. Комилов журналистлар саволларига жавоб қайтарди.

Раҳим ШEРҚУЛОВ, «Халқ сўзи».

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?