1 январдан Ўзбекистонда 200 дан ортиқ номдаги товарларни олиб кириш учун божлар бекор қилинади

10:57 03 Июль 2018 Иқтисодиёт
2447 0

1 январдан Ўзбекистонда янги импорт божхона божлари ставкалари кучга киради. Бу Президентнинг «Ўзбекистон Республикасининг ташқи иқтисодий фаолиятини янада тартибга солиш ҳамда божхона-тариф жиҳатдан тартибига солиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига иловада кўзда тутилган, деб ёзади Spot.

Аввалроқ эълон қилинган ҳужжат лойиҳаси ва Президент имзолаган қарорни таққослаганда, кўплаб позициялар бўйича божни тўлиқ бекор қилмасдан, уни пасайтиришга қарор қилинганини кўриш мумкин. Масалан, пальто, костюм, эркаклар кўйлаги ва бошқа кийим-кечаклар, ғишт ва бошқа қурилиш маҳсулотлари, бижутерия, кир ювиш машиналари ва ҳоказолар.

Бошқа маҳсулотларга келадиган бўлсак, электр устара, велосипед, идиш-товоқ, ўйин консоллари, видеоаппаратура, раковина, кўчага ётқизиладиган плиталар, тухум, банан, қуритилган хурмо, цитруслар, қаҳва, ёғ, сирка, бўёқ ва лаклар, совун, порох, гугурт, эритувчи суюқлик, антифриз, резина камера, газета қоғози каби 200 номдаги маҳсулотларни олиб кириш учун ставка бекор қилинди.

2019 йил 1 январдан 3410 та маҳсулотлар бўйича импорт божлари ставкалари пасайтирилади. Тўлиқ рўйхат кейинроқ эълон қилинади.

Автомобилларни олиб кириш учун божхона божлари эса деярли ҳозирда амалда бўлган ҳолатда қолди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?