1 сентябрдан Ўзбекистон фуқаролари Россияга махсус мобил иловага ПЗР-тестнинг манфий натижасини қайд этиш орқали киритилади

14:49 23 Август 2021 Жамият
669 0

Бу ҳақда АОКАда ўтказилаётган матбуот анжуманида маълум қилинди.

«Путешествую без Covid-19» иловасини iOS ёки Android тизимларига ўрнатиш мумкин. Бунда қуйидаги оддий қадамларни бажариш керак:

▪️Тил танлаш;

▪️Яқин атрофдаги лабораторияларни топиш учун геолокацияни ёқиш;

▪️Ҳамма жойда «Кейинги» тугмасини босиш;

▪️Ўзбекистон фуқаролари «Лицензия шартномаси шартларини қабул қиламан» ва «Якунлаш» тугмаларини танлайди;

▪️Жўнаб кетиш ва кириб келиш мамлакатлари кўрсатиладиган саҳифа пайдо бўлади. Яқин атрофдаги лабораториялар рўйхати очилади;

▪️Қулай лаборатория танланади ва босилади;

▪️Жараёнларни бажариш бўйича кўрсатмалар олинади;

▪️«Профиль» бўлимида паспорт сканерланади. QR-кодни текшириш ва дастур тилини ўзгартириш мумкин;

▪️«Синовлар» бўлимида розилик варағидаги QR-коди сканерланади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?