АҚШдан сўнг Руминия ҳам ўз фуқароларига Россияни тарк этишни тавсия қилди

Иллюстратив фото
Руминия Ташқи ишлар вазирлиги (ТИВ) ўз фуқароларига Россияни тарк этишни ва бу мамлакатга кераксиз саёҳатлардан воз кечишни тавсия қилди.
Хабарга кўра, Россиядаги сўнгги воқеалар, жумладан, қисман сафарбарлик эълон қилиниши фонида Руминия ТИВ ўз фуқароларига имкон қадар тезроқ Россия Федерацияси ҳудудини тарк этиш масаласини кўриб чиқишни тавсия қилади. Қўшимча қилинишича, Руминия Донецк ва Луганск халқ республикалари, Запорожье ва Херсон вилоятларида ўтказилган референдум натижаларини тан олмайди.
Аввалроқ, Латвия ташқи ишлар вазири Эдгарс Ринкевич мамлакат фуқароларини Россияга саёҳат қилишдан тийилишга, у ерда бўлганларни эса зудлик билан тарк этишга чақирган эди.
«Халқаро вазият кескинлашганини ҳисобга олиб, шошилинч чақириқ: биз Латвия фуқароларини Россияга бормасликка, ҳозирда Россияда бўлганларни эса имкон қадар тезроқ мамлакатни тарк этишга чақирамиз», деган эди у.
Худди шунга ўхшаш чақириқ АҚШ томонидан ҳам айтилди.
«АҚШ фуқаролари Россияга саёҳат қилишдан воз кечишлари керак, ҳозирда Россияда яшаётган ёки ҳозирда саёҳат қилаётганлар мамлакатни зудлик билан тарк этишлари керак, шу билан бирга шахсий саёҳат қилиш имкониятлари чекланган», дейилади элчихона баёнотида.
Элчихона бу сўровни Россияда қисман сафарбарлик эълон қилингани билан изоҳлади. Қўшма Штатлар шу муносабат билан икки фуқаролиги бўлган шахсларни ҳарбий хизматга чақириш мумкинлигига ишора қилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ бой берилган ҳудудларни Украинага қайтаришга эришиш ниятида эканлигини маълум қилди
- Транспорт вазирлари «Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон» темир йўли қурилишини муҳокама этишди
- Олимлар саратондан ҳам ўлим хавфи икки баравар юқори бўлган касаллик ҳақида маълум қилишди
- «Эшонхўжа ота» масжиди имом-хатиби Авазхўжа Баҳромов лавозимидан озод этилди ва 3 суткага қамалди
- Ўзбекистон Энергетика вазирлиги ва «Gazprom» компанияси ўртасида газ соҳасида ҳамкорлик бўйича «йўл харитаси» имзоланди
- Саудия Арабистонида биринчи Ислом санъати биенналесининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг