Педагогика талабаларининг дарслари 4 кун ОТМда, 2 кун умумий ўрта таълим муассасаларида олиб борилади

00:41 25 Июнь 2022 Жамият
874 0

Фото: Иллюстратив cурат

Президентнинг «Педагогик таълим сифатини ошириш ва педагог кадрлар тайёрловчи олий таълим муассасалари фаолиятини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ:

2022/2023 ўқув йилидан бошлаб кундузги таълим шаклидаги 2–4-босқич талабалар учун ҳафталик ўқув машғулотлар «4+2», жумладан дарсларнинг 4 куни ОТМда, 2 куни умумий ўрта таълим муассасаларида амалиёт ўташ тартибида олиб борилади.

2023/2024 ўқув йилидан бошлаб, 14 та таълим йўналишида сиртқи таълим шаклига қабул бекор қилинди ва бу йўналишлардан ташқари сиртқи таълим шакли бўйича педагогик фаолиятга оид камида 5 йиллик иш стажига эга бўлганлар ўқишга қабул қилиниши белгиланди.

педагогик ОТМнинг қўшма таълим дастурларида таҳсил олаётган талабаларнинг ўқиш даври учун тўлов-контракт қийматини Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қоплаб бериш тартиби жорий этилади;

тажриба тариқасида педагогик таълим муассасалари ҳузуридаги академик лицейларга қабул икки босқичли саралаб олиш тизими – ёзма имтиҳон ҳамда тест синовлари асосида ташкил этилади.

Педагог кадрлар тайёрловчи олий таълим муассасалари ўртасида академик мобиллик тизими йўлга қўйилади.

Ҳар йили камида 5 фоиз профессор-ўқитувчилар хорижий давлатларга танлов асосида малака ошириш ва стажировкага юборилади.

Шунингдек, қарор билан таълимнинг барча босқичларида узвийлик ва узлуксизликни таъминлаш мақсадида Педагогик таълимни ривожлантириш бўйича республика кенгаши ташкил этилади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер