Тошкентда метро бекатларининг кириш жойларидаги назорат постлари олиб ташланмоқда

16:50 21 Ноябрь 2018 Жамият
2225 0

Тошкент метрополитенининг устки қисмида хизмат олиб бораётган Ички ишлар ходимларининг назорат пости олиб ташланди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

Шу билан биргаликда пастки қисмдаги Ички ишлар ходимларинг назорат пости аввалгидай ўз фаолиятини давом эттирмоқда.

ИИВ хабарида қайд қилинишича, ҳозирда Ўзбекистон, Миллий боғ, Машинасозлар метро бекатларида ички ишлар ходимларининг хизмати тугатилди. Йил охирига қадар барча метро бекатларида ички ишлар ходимлари хизмати тугатилиши кўзда тутилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?