Хоразмда эркак меҳмонга келган уйида ўғирлик содир этди

Хоразмда меҳмон танишининг уйидан тилла тақинчоқ ўғирлади. Бу ҳақда «Постда» хабар берди.
Хоразм вилояти Янгиариқ туманида яшовчи И.К. уйига таниши меҳмон бўлиб келган. И.К. меҳмонни кузатгач, уйида тилла тақинчоғи ва курткаси йўқолганини пайқаган. Шундан сўнг уй эгаси меҳмонга телефон қилиб, нарсалари йўқолганини билдирган.
Меҳмон бу гаплардан сўнг хафа бўлганини айтиб, уяли алоқа телефонини ўчириб қўйган. Йўқолган нарсалар топилмагандан кейин у туман ички ишлар бўлимига хабар берган.
Текширувлар натижасида меҳмон ўғри бўлиб чиққан. Олиб борилган тезкор тадбир давомида Р.С. ашёвий далиллар билан қўлга олинган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Тадқиқот хулосаси: Коронавируснинг давомли асоратлари эмланганларда кам кузатилади
- Тўпаланг ГEС иншоотида техник носозлик тўлиқ бартараф этилган. Вазият барқарор — «Ўзбекгидроэнерго» АЖ
- Конституциявий қонун лойиҳаси 25 июнь кунидан «Халқ сўзи» ва «Народное слово» газеталарида умумхалқ муҳокамасига қўйилади
- «Китоб уйчалари», «Ёш китобхон клуби»... Artel компанияси китобхонликни кенг тарғиб қилмоқда
- Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
- Хиллари Клинтон 2024 йилги президентлик сайловларида иштирок этмаслигини маълум қилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг