Ўзбекистон ва Россия ўртасида қиймати 27 млрд доллардан ортиқ келишувлар имзоланди


18-19 октябрь кунларида РФ президенти Владимир Путиннинг Ўзбекистонга ташрифи муносабати билан Тошкентда икки томон ишбилармон доиралари иштирокида «Ўзбекистон-Россия» ҳудудлараро ҳамкорлик форуми ўтказилмоқда.
Ўзбекистон Иқтисодиёт вазирлиги берган хабарга кўра, учрашувлар ва семинарлар якунларига кўра умумий қиймати 27,1 миллиард долларга тенг 785та битимлар ва меморандумлар имзоланди.
Хусусан, савдо-иқтисодий соҳада 1,76 млрд долларлик 600 битим, инвестиция соҳасида 25,3 млрд долларлик 185 келишув имзоланган.
Эришилган келишувлар эвазига Ўзбекистон ва Россия вакиллари иштирокида 79та қўшма корхона ташкил этилади, 23та янги савдо уйи очилади ва Ўзбекистонда 20та улгуржи савдо марказлари тузилади.
Шунингдек, Ўзбекистон ва Россиянинг саноат корпорациялари соҳасидаги ҳудудий корхоналари ўртасида савдо-иқтисодий масалаларда ҳамкорлик қилиш бўйича 1,2 миллиард долларлик 242 битим ҳамда қўшма инвестицион лойиҳаларни амалга ошириш бўйича 1,4 миллиардлик 136 битим имзоланган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўқувчилар ўртасида математика бўйича «Қўқон олимпиадаси» ўтказилади. Ғолибларга «Нексия» ва «Кобальт» берилади
- Фарғонада 19 яшар қизни зўрлаган уч эркак ҳақидаги хабарларга муносабат билдирилди
- Тошкентда селфига тушиш учун поезд устига чиққан болани 27 минг вольт ток урди
- Ўзбекистонда Президент сайловига тайёргарлик кўриш жараёни 2021 йил 1 мартдан бошланади
- Ёшлар ишлари агентлиги ходимларига ҳар ой 0,5 дан 1,5 бараваргача устама тўланади
- Ўзбекистонда ҳафта охирида об-ҳаво кескин совуқлашади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг