Қозоғистонга Ўзбекистондан келтирилган 2,5 тонна хурмо киритилмади

15:02 16 Октябр 2018 Жамият
2431 0
Иллюстратив фото

Қозоғистон ўз ҳудудига қатор республикалардан келтирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини киритмади.

Бу ҳақда мазкур мамлакат қишлоқ хўжалиги вазирлиги матбуот хизмати маълумотига Спутник ахборот агентлиги хабар бермоқда.

“2018 йил 10-12 октябрь кунлари давомида қишлоқ хўжалиги вазирлигининг ўсимликлар карантини ҳудудий инспекциялари давлат инспекторлари томонидан Қозоғистон ҳудудига Россия, Қирғизистон ва Ўзбекистондан келтирилган жами 165,5 тонна карантин остида тушган маҳсулотларни олиб киришга бўлган 29 та уриниш тўхтатиб қолинди”, - дейилади хабарда.

Хусусан, Ўзбекистондан келтирилган 2,5 тонна хурмода карантин объекти борлиги аниқланган. Ушбу ҳолатлар юзасидан қоидабузарлар маъмурий жавобгарликка тортилди. Карантин остига тушган мевалар экспортчи мамлакатлар ҳудудига қайтариб юборилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер