Кэролин Лэммга давлатимизнинг юксак мукофоти топширилди

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2018 йил 22 августдаги Фармонига мувофиқ, Америка — Ўзбекистон савдо палатаси раиси Кэролин Лэмм “Дўстлик” ордени билан мукофотланган эди. Яқинда Вашингтон шаҳрида мазкур юксак мукофотни Лэмм хонимга тантанали топшириш маросими ўтказилди.
Шу муносабат билан ташкил этилган тадбирда Америка жамоатчилиги вакиллари, экспертлар, мамлакатимизнинг АҚШдаги элчихонаси ходимлари қатнашди.
Таъкидланганидек, икки томонлама муносабатлар бугун ўзаро ишонч ва мустаҳкам дўстлик тамойиллари асосида ривожланиб бормоқда. Шу йил май ойида Президентимизнинг АҚШга амалга оширган тарихий ташрифи давлатларимиз ҳамкорлигида янги саҳифа очди.
Тадбирда Америка — Ўзбекистон савдо палатаси раисига “Дўстлик” ордени топширилди.
— Президент Шавкат Мирзиёевга мени мана шундай юксак мукофотга лойиқ кўриб, юксак даражада эътироф этгани учун чексиз миннатдорлик билдираман, — дейди Кэролин Лэмм. — Бугун Ўзбекистонда бизнес ва тадбиркорликни рағбатлантириш, коррупцияга қарши курашиш, аҳолини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасида кўплаб саъй-ҳаракатлар олиб бориляпти. Айни шу жиҳатлар мамлакатга чет эл инвестициясини жалб этишда муҳим ўрин тутади. Биз, Америка — Ўзбекистон савдо палатаси вакиллари АҚШ компанияларини шу йил 23 октябрда Тошкентда ўтказиладиган АҚШ — Ўзбекистон йиллик бизнес форумида иштирок этишга таклиф этамиз. Мақсадимиз — АҚШ тадбиркорлари билан ҳамкорликда муваффақиятга эришиш учун ўз билим, тажриба ва ресурсларимизни Ўзбекистон ҳукумати билан баҳам кўриш.
О. ЛУТФУЛЛАЕВ
тайёрлади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Вилоят ҳокими чекка қишлоқдаги аҳоли хонадонида тунамоқда (фото)
- 23 ёшли йигит ўқишга кира олмаганини яшириш учун 4 кишини ўлдирди. Уларнинг барчаси оила аъзолари
- «Фариданинг икки минг қўшиғи» фильми белгиланган вақтда юборилмаганлиги сабаб «Оскар»да қатнашмайди
- Сурхондарё вилоят ҳокимлиги биносида АКТ ходими калтаклангани ҳақидаги хабарга муносабат билдирилди
- Президентга шеър ўқиб берган талаба Ёзувчилар уюшмаси аъзолигига қабул қилинди
- Ибн Сино ҳақмиди? Олимлар Италиянинг Жильо ороли аҳолисида орасида бирорта ҳолатда коронавирус қайд этилмаганига изоҳ берди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг