Ҳаётга татбиқ этилаётган ғоя ва ташаббуслар

23:42 20 Сентябр 2021 Жамият
409 0

Ҳасан ПАЙДОЕВ - “Халқ сўзи”

Сўнгги йилларда юртимизда ҳаётга татбиқ этилаётган жуда кўп илғор ғоя ва ташаббуслар бугун ўз самараларини беряпти. Хусусан, секторлар соҳасида ҳам. Мазкур ноёб ёндашув муаммолар билан ишлаш, аҳолини уйлантираётган масалаларни ечиш, халқ фаровонлигини оширишда самарали иш бераётган тизимлардан биридир. Боиси жойларда фуқаролар ўзларига бириктирилган сектор раҳбарларига мурожаат қилиб, муаммосини бартараф этишяпти.

Бувайда туман прокурори 2-сектор раҳбари томонидан Президентимизнинг тегишли қарорлари ижроси юзасидан мунтазам назорат тадбирлари амалга ошириб борилмоқда.

Бувайда тумани прокурори раҳбарлигидаги 2-сектор ҳудудида жами 11 та маҳалла фуқаролар йиғини мавжуд бўлиб, ушбу маҳалла фуқаролар йиғинларидаги 9158 та хонадонда 35273 нафар аҳоли истиқомат қилиб келади.  Сектор раҳбари томонидан амалга оширилган тадбирлар натижасида 273 нафар фуқаро ва 19 та юридик шахснинг муаммолари ҳал этилиб, 21 нафар фуқаронинг бузилган ҳуқуқлари тикланиши таъминланди.

Туман прокурори ҳудуди 2-сектори бўйича 11 та маҳаллада яшовчи 82 таси фуқаролар тадбиркорлик қилиш истагини билдирган бўлса, 38 таси банк кредитига эҳтиёжи борлиги, 12 тасига ер майдони ажратилиши ва қолган 32 таси бошқа йўналишларда мурожаат қилган. Мазкур муаммолар ҳар бир маҳалла учун тузилган “Йўл харитаси”га киритилиб, ҳозирда ижроси таъминланган.

Сектор аъзолари томонидан сектор ҳудудидаги ижтимоий обектларни ўрганиш бўйича фаолияти давомида жорий йилнинг 2-чораги давомида 13 та ижтимоий соҳа обектларини ўрганиб, 32 та турли соҳалардаги муаммолар аниқланди. Ҳозирги вақтда ушбу аниқланган  муаммоларни барчаси бартараф этилган.  

Прокурор томонидан ўтказилган 36 та сайёр қабулларда 168 нафар фуқаронинг муаммолари эшитилиб, 126 тасини ижобий ҳал этилиши таъминланди. Жумладан, 72 нафардан ортиқ фуқаронинг ишга жойлаштирилиши,
173 нафардан ортиқ фуқароларнинг тиббий кўрикдан ўтказилиб, уларнинг 3 нафари даволанишга ётқизилиши, 150 нафарга яқин фуқароларга моддий ёрдам, ногиронлик арвачаси ва бепул  дори-дармон берилиши, 64 нафар фуқароларнинг бошқа соҳалар билан боғлиқ муаммолари ҳал этилиши таъминланди.

Шунингдек, ёшлар билан ўтказилган 36 та учрашувларда 83 нафар фуқаронинг муаммолари эшитилиб, 69 тасини ижобий ҳал этилиши таъминланди. Шулардан, 69 нафардан ортиқ фуқаронинг ишга жойлаштирилиши, 31 нафардан ортиқ ёшларнинг тадбиркорлик учун кредит ажратилиши, 8 нафарга яқин ёшларга моддий ёрдам берилиши, 16 нафар ёшларнинг бошқа соҳалар билан боғлиқ муаммолари ҳал этилиши таъминланди.

Тадбиркорлик фаолияти билан боғлиқ муаммоларни урганиш мақсадида, улар билан утказилган 24 та учрашувларда 48 нафар тадбиркорларнинг муаммолари эшитилиб, 36 тасини ижобий ҳал этилиши таъминланди. Шундан, 33 нафардан ортиқ ёш тадбиркорларнинг тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш учун кредит ажратилиши ҳамда 3 нафар тадбиркорларнинг бошқа соҳалар билан боғлиқ муаммолари ҳал этилиши таъминланди.

Тадбирлар натижасида 8 та янги тадбиркорлик субъектлари ташкил этилиб, 132 та янги иш ўринлари яратилди. Жумладан, Бувайда туман прокурорининг ташаббуси билан ҳорижий инвесторларни жалб этган ҳолда тикучиликка ихтисослашган “Abdulbosit arm tex” МЧЖ ташкил этилиб, 138 та ишчи ўрни яратилди.

Ташкил этилган корхоналарда 120 нафарга яқин ёшлар, аёллар иш билан таъминланган бўлиб, уларнинг 20 нафари “ёшлар дафтари” ва 80 нафари “аёллар дафтари”даги фуқаролардир. Сектор раҳбари томонида ташкил этилган қабуллар жараёнида бўлган мурожаатларга асосан 3 та сув минораси ҳамда сув насоси таъмирланиб, 421 та хонадонларни ичимлик суви билан боғлиқ муаммолари бартараф этилди, 15 та кўчага  шағал  ётқизилиб 9000 метрга яқин йўллар текисланди, эскирган 75 та симёғочлар янгисига алмаштирилиб, 950 метрдан ортиқ янги электр тармоғи тортилди, 8 та таъмирталаб, ТП (трасформатор) ва ГРПлар таъмирланди, 2 та янги транформатор ўрнатилди.

“Ёшлар дафтари”га киритилган 528 нафар ёшларга ўз тадбиркорлигини йўлга қўйиш  мақсадида уларга ер берилиши таъминланиб, уларнинг бандлиги таъминланди. Бундан ташқари, 139 нафар ёшларнинг ишга жойлаштириш орқали,
36 нафар ёшларга тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш учун имтиёзли кредит ажратиш орқали, 66 нафар ёшларга субсидия асосида моторли сув пуркагич аппаратлари, тикув машинаси ва моторли арра берилиб, уларнинг бандлиги таъминланди.

Шунингдек, “аёллар дафтари”ни шакллантириш учун 9158 та хонадонларда истиқомат қилаётган аёллар билан анкета сўровномалари тўлдирилди ва 818 нафар аёллар рўйхати шакллантирилиб, “аёллар дафтари” платформасига киритилди. Ушбу аёлларга бир қатор ёрдамлар берилди.

Жумладан, 1-тоифага киритилган 73 нафар ижтимоий ҳимояга мухтож ишсиз аёлларнинг барчасининг (шундан 12 нафар ишга муҳтож ишсиз аёлларнинг бандлиги таъминланган, 11 нафари касб-ҳунарга ўқитилди, 33 нафарига тадбиркорлик билан шуғулланиш учун кредит ажратилган, 18 нафари томорқасидан даромад олишмода) бандлиги таминланди.

2-тоифага киритилган 16 нафар  боқувчисини йўқотган эҳтиёжманд аёлларга ҳомийлик асосида озиқ овқат маҳсулотлари берилиб, 5 нафарига субсидия асосида иссиқхона қуриб берилди, 1 нафари туман тиббиёт бирлшмасига хамшира бўлиб ишга жойланди. Аёллар дафтари ҳисобидан бир марталик ёрдам кўрсатилди. Бир нафар уй-жойини таъмирлашга муҳтож I гуруҳ ногиронлиги бўлган Султонова Одинага ҳомийлик ҳисобидан 4 хоналик уй қуриб берилди.

Ҳудудларда томорқа майдонларидан унумли фойдаланишни ташкил этиш мақсадида, аҳоли томорқа майдонларини уйма-уй юриш орқали инвентаризациядан ўтказилиб, таҳлил қилиб борилмоқда. 2-сектор ҳудудида 9158 та хонадонда жами 410 гектар томорқа ер майдони мавжуд бўлиб, мазкур ер майдонларида мониторинг тадбирлари ўтказилмоқда.

Туман прокурори томонидан тадбиркорликни ишончли ҳимоясини таъминлаш, фаолиятни ноқонуний текшириш ҳамда асоссиз аралашиш ҳолатларини олдини олиш борасидаги ўтказилган назорат тадбирлари натижасида, ўтган даврда 15 нафар тадбиркорларнинг бузилган ҳуқуқлари тикланган.

Йил бошига фаолиятини тўхтатган 32 та кичик бизнес субъектлари билан инвидуал тарзда учрашиб, уларнинг фаолиятини тўхтатиш сабаблари ўрганилиб, ушбу тадбиркорларни тадбиркорлигини тиклаш чоралари кўрилди. Натижада қайд этилган давр мобайнида 15 та кичик бизнес субъектларининг фаолияти тикланиб, уларда 32 та иш ўринлари йўқотилишини олди олинди. Жорий йилда тадбиркорлик субъектлари 15 та муаммолар прокуратура органлари аралашуви билан тезкорлик билан ҳал қилинган. Тадбирлар натижасида 8 та янги тадбиркорлик субъектлари ташкил этилиб, 16 та янги иш ўринлари яратилди.

Бундан ташқари, туман прокурори 2-сектор ҳудудида 1 та “Қум” маҳалла фуқаролари йиғини “Обод қишлоқ” дастурига киритилган. Дастур доирасида Қум МФЙда 7.1 км. ичимлик суви тармоқларини тортиш, 1 дона сув минораси ўрнатиш, 4 дона сув минорасини таъмирлаш, 4 дона сув насоси ўрнатиш, 1 дона ТП ўрнатиш, 1 дона насос биноси қуриш ҳамда 1 дона тик артезан қудуғи қазиш режалаштирилган.

Ўрганиш кунига ҳудудда 7.1 км. траншея қазилган ҳамда 7.1 км тармоқ ётқизиш ишлари бажарилгани, 87 та колодесўрнатилгани, ичимлик қудуғи қазиб сув чиқарилгани ҳамда мазкур соҳада ишлар якунланаётганлиги маълум бўлди. Шунингдек, дастур доирасида “Қум” МФЙ ҳудудида 1,4 км. қум-шағал аралашмасидан асос қурилди, 2.3 км. асфалт ётқизилди, шунингдек, қўшимча дастур бўйича 1.2 км. асфалт ётқизиш ишлари амалга оширилди. Бундан ташқари, “Қум” МФЙда дастур асосида 87 дона темир-бетон таянчлар ўрнатилиб, 1.6 км. тармоқ тортилиб, 76-сонли ТПни юкини енгиллатиш учун 1 дона 160 кВА ТП ўрнатилди.

Дастур доираисда “Қум” МФЙда жойлашган 28-сонли умумтаълим мактабида “Бинокор” МЧЖ томонидан 4.4 млрд. сўм эвазига мукаммал таъмирлаш ишлари бажарилмоқда. Шунингдек, Қум МФЙ, Бўстонобод кўчасида умумий қиймати 430 млн. сўмлик Қишлоқ врачлик пунктини янгидан қуриш ишлари амалга оширилмоқда. “Қум” МФЙ ҳудудида мактаб болаларига мактабга боришларида қийналмасликлари учун 500 метр пиёда йўлаклари қуриш ишлари бажарилмоқда.

Бундай мисоллар кўп. Муҳими, фуқарога берилаётган кўмак туфайли улар ҳаётда ўз ўрнини топаётир, аҳоли турмуш фаровонлиги ошириб, маҳаллалар обод бўлаётир. Сектор раҳбарилари мана шу хайрли йўлда бирлашиб, бу борадаги ишларни изчил давом эттиришни мақсад қилган.

 

“Халқ сўзи”

Ҳасан ПАЙДОЕВ олган суратлар.

 

 

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?