Бундай раҳбарларга бизнинг сафимизда ўрин йўқ – Президент тадбиркорларга кўмак бермаган раҳбарлар ҳақида

11:17 20 Август 2021 Сиёсат
935 0

Президент Шавкат Мирзиёевнинг мамлакатимиз тадбиркорлари билан очиқ мулоқоти бўлиб ўтмоқда.

Унда Президент тадбиркорлар мурожаатлари ҳақида гапирди.

«Тадбиркорлардан 15 мингдан ортиқ савол, таклиф ва ташаббуслар келиб тушди ва шу кунгача, жойларда уларнинг кўпчилиги ҳал этилди.

Айниқса Андижон, Наманган ва Сурхондарёда ишлар тизимли ташкил қилиниб, тадбиркорларимизнинг 90 фоиз муаммолари қисқа фурсатларда ҳал қилиб берилгани, албатта қувонарли ҳол.

Қаерда муҳит яхши бўлса, ҳудуд ва тармоқ раҳбарлари Президент талабини тўғри тушунган бўлса, ўша ерда ишлаш услуби, тадбиркорларга муносабат ўзгарган.

Аксинча, тадбиркор дарди билан яшамаган, улар кўтарган муаммоларнинг ичига кирмасдан, кўмак бермаган раҳбарлар фаолиятига эса, халқимизнинг ўзи баҳо беради ва бундай раҳбарларга бизнинг сафимизда ўрин йўқ ва келажакда ҳам шундай бўлади.

Бир нарсани барчамиз аниқ тушуниб олишимиз лозим. Тадбиркорларимизнинг ушбу мурожаатлари, амалдаги ислоҳотларимиз кўзгусидир.

Шу боис, ҳар бир вазирлик ва идора раҳбари, вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлари келиб тушган мурожаатларни ўзларининг фаолиятига баҳо деб билишлари, бундан тўғри хулоса чиқариб, кескин ўзгаришлар қилишлари зарур ва шарт.

Ташаббус кўрсата олмайдиган, янги-янги ғояларни кўтариб чиқишга, ўзгариш қилишга интилиши бўлмаган раҳбарларга нисбатан жуда қаттиқ талаб ва чоралар бўлади», деди давлат раҳбари.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?