Токио Олимпиадаси ғолиб ва совриндорлари фахрий унвон, орден ва медаллар билан мукофотланди

16:56 13 Август 2021 Спорт
999 0

Аввалроқ, Президент Шавкат Мирзиёевнинг Токио Олимпиадасида иштирок этган спортчилар, уларнинг ота-оналари ва мураббийлари билан учрашуви бошлангани ҳақида хабар берган эдик.

Унда Токио Олимпиадасида ғолиб ва совриндор бўлган спортчиларимиз ҳамда уларнинг мураббийлари давлатимизнинг фахрий унвон, орден ва медаллари билан мукофотлаш тўғрисидаги Фармони ўқиб эшиттирилди.

Токио Олимпиадасида ғолиб ва совриндор бўлган спортчиларимиз ҳамда уларнинг мураббийлари давлатимизнинг фахрий унвон, орден ва медаллари билан мукофотлаш тўғрисидаги Фармони ўқиб эшиттирилди.

Фармонга мувофиқ, Баҳодир Жалолов “Фидокорона хизматлари учун”ордени, Улуғбек Рашидов ва Акбар Жўраев “Ўзбекистон ифтихори” медали билан тақдирланди.

Бекзод Абдураҳмонов ва Давлат Бобонов“Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спортчи” унвони билан тақдирланди. Шунингдек, спортчилар мураббийлари ва бошқа иштирокчилар ҳам муносиб тақдирландилар.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?