Ўзбекистонда мукофот жамғармаси 50 млрд. сўмлик танлов бошланди

12:41 17 Сентябр 2018 Жамият
2247 0
Иллюстратив фото

Инновацион ривожланиш вазирлиги тўртта йўналиш – устувор инновацион, илмий-тадқиқот, тажриба-конструкторлик ва стартап лойиҳалари бўйича танлов эълон қилди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди.

Ўзбекистон Президентининг 2018 йил 5 майдаги “Иқтисодиёт тармоқлари ва соҳаларига инновацияларни жорий этиш механизмларини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-3698-сон қарорида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан юқоридаги лойиҳаларни молиялаштириш учун 2018 йилда Инновацион ривожланиш ва новаторлик ғояларини қўллаб-қувватлаш жамғармасига 50 миллиард сўм миқдорида бюджет маблағларини ажратилиши кўрсатилган.

Танловда иштирок этиш учун бериладиган аризага

лойиҳанинг тақдимоти (ёки видео тақдимоти)
илмий-техник лойиҳа ҳақида маълумот
стартап лойиҳасининг бизнес режаси илова қилинади.

Шунингдек, лойиҳанинг моҳиятини ёритиб берувчи қўшимча маълумотлар, унинг долзарблиги, патентлар, Scopus/WoS/Springer базасига кирувчи журналларда чоп этилган мақолалар сони, харидорлар тақризи ва бошқалар ҳам илова қилиниши лозим.

Танлов натижалари Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигининг расмий веб-сайти орқали эълон қилинади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?