Навоийда валюта олди-сотдиси билан шуғулланган уюшган жиноий гуруҳ қўлга олинди

12:11 17 Сентябр 2018 Жамият
1909 0
Фото: “ХАЛҚ СЎЗИ ONLINE”.

“ХАЛҚ СЎЗИ ONLINE”. Темур Эшбоев/Навоий. Фуқаро Ш. А. Навоий вилоят ИИБ ЖҚБ уюшган жиноятчиликка қарши курашиш бўлинмасига ариза билан мурожаат қилиб, “Кураш” ва “Шурик” лақабли шахслар вилоят ҳудудида ноқонуний равишда валюта олди-сотдиси билан шуғулланаётганликларини билдиради.

Навоий шаҳри ва Қизилтепа туманида бўлинма ходимлари томонидан тезкор тадбирлар ўтказилиб, Қизилтепа туман “Деҳқон бозори” ҳудудида валюта қимматликлари савдоси билан ноқонуний равишда савдо қилаётган Тойиров Шуҳрат Кураш ўғли ва Ҳамдамов Хуршид Жалолович саккиз минг АҚШ долларининг ҳар бирини саккиз минг сўмдан, жами 64 миллион сўмга сотаётган вақтда ашёвий далиллар билан қўлга олинди.

Ушбу ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖКсининг тегишли моддаси асосида жиноят иши қўзғатилиб, тергов ва суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Фото: “ХАЛҚ СЎЗИ ONLINE”.

 

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?