Тадбиркор Сенат аъзоси этиб сайланди
Аҳмадали Шерназаров, “Халқ сўзи online”/Сирдарё. Гулистонда халқ депутатлари Сирдарё вилояти, шаҳар ва туман Кенгашларининг бўшаб қолган ўринга Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати аъзоси сайлови бўйича қўшма мажлиси бўлиб ўтди.
Унда масъулияти чекланган жамият шаклидаги “Бек кластер” корхонаси раҳбари, 4-Намуна сайлов округидан халқ депутатлари Сирдарё вилояти Кенгаши депутати Улуғбек Норхожаевич Сотиболдиев 98,4 фоиз овоз билан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси этиб сайланди.
У. Сотиболдиев 1976 йилда туғилган. Гулистон давлат университетининг иқтисодиёт факультетида иқтисодчи-менежер ихтисослиги бўйича таълим олган. Фаолиятини оддий ходимликдан бошлаб кейинчалик тадбиркорликни йўлга қўйган. Ҳозирги кунда у бир неча тадбиркорлик субъектлари ҳамда “Бек кластер” қўшма корхонасини бошқариб келмоқда. У раҳбарлик қилаётган тизимда 4000га яқин иш ўрни яратилган.
У. Сотиболдиев Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 27 йиллиги арафасида Президентимиз Фармонига кўра “Дўстлик” ордени билан мукофотланган эди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 2025 йилда иш ҳақи, пенсия ва нафақалар қанчага оширилиши маълум бўлди
- Бош прокуратура Алламжонов суиқасдига оид қўшимча ахборотни очиқлади
- ДХХ ва Мудофаа вазирлиги раҳбариятидаги тайинловлар расмий эълон қилинди
- Давлатимиз раҳбари Тошкент шаҳридаги Янгиҳаёт ва Бектемир туманларига ташриф буюрди — Фоторепортаж
- Шарқда ҳаммаси тинч эмас: Хитой ва АҚШ Тинч океанида фаоллашгани айтилмоқда
- Ватан ва виждон
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг