Фуқаролар раҳбарлар ва мутасаддилар «кўзини қўрқитиб қўйиш» мақсадида қўйларни ҳокимлик ҳудудига ҳайдаб келган — «Қўйлар можароси» бўйича вилоят прокуратураси изоҳ берди

10:07 08 Апрель 2021 Жамият
576 0

Жорий йилнинг 6 апрель куни Самарқанд вилоятининг Нуробод туманида истиқомат қилувчи бир қатор фуқаролар томонидан маҳаллий ҳокимият биноси ҳудудига қўйларни ҳайдаб келиб, содир этилган норозилик намойиши тўлиқ ўрганилди.

Ўрганишлар натижасида, тумандаги «Қиличли» маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи фуқаролар томонидан яйловлардан ижара шартномаларисиз бепул фойдаланиш илинжида мазкур яйлов майдонида 4 000 бошдан ортиқ қўйлар боқилаётганлиги важ қилиб кўрсатилиб, кластер раҳбарлари ва мутасадди ташкилотлар «кўзини қўрқитиб қўйиш» мақсадида фермер хўжалигига тегишли бўлган 1450 бош қўйлар туман марказида жойлашган Нуробод тумани ҳокимлиги ҳудудига ҳайдаб келинганлиги аниқланган.

Шундан сўнг, вилоят прокурори Равшан Машарипов, Республика «Қоракўлчилик» уюшмаси раиси Эркин Хайитов ва бошқа мутасадди ташкилотлар раҳбарлари билан биргаликда кенг жамоатчилик, ОАВ вакиллари ва оқсоқоллар иштирокида маҳаллий аҳоли билан учрашиб, қоракўлчилик тармоғида амалга оширилаётган ислоҳотлар бўйича суҳбат ўтказиб, яйловлардан фойдаланиш тартиби ва ҳуқуқий асослари тушунтирилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер