Навоийлик 22 ёшли қиз қарзга товон сифатида Туркияга сотиб юборилди

14:30 15 Март 2021 Жамият
798 0

Навоий вилояти ИИБ ТваЭҚКБ ходимлари томонидан олиб борилган суриштирув ҳаракатлари натижасида мудҳиш жиноятнинг изи очилди. Тошкент шаҳар Яккасарой туманида яшовчи 1969 йилда туғилган фуқаро Қ.М 1998 йилда туғилган Навоий шаҳрилик М.Ғнинг ишончига кириб, Тошкент шаҳридаги савдо дўконларидан бирида ишлатишни ваъда бериб олиб кетади.

Бироқ, берилган ваъдалар ваъдалигича қолиб, орадан ҳеч қанча вақт ўтмасдан нафси ҳакалак отган аёл эндигина 22 баҳорни қаршилаган қизни 2020 йилнинг октябрида Тошкент Халқаро аэропорти орқали Туркия давлатига олиб чиқиб кетади. Аён бўлишича Қ.М ғаразли ва паст мақсадларни кўзлаб, ушбу давлатда мавжуд қарзи эвазига уни Туркия давлатида яшовчи фуқароларга сотиб юборган.

Мазкур ҳолат юзасидан Навоий вилояти ИИБ ТБ томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 135-моддаси 2-қисми «з»банди (Жабрланувчини Ўзбекистон Республикасининг давлат чегарасидан олиб ўтган ҳолда ёки уни чет элда қонунга хилоф равишда ушлаб турган ҳолда) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. 

Темур ЭШБОЕВ,

«Халқ сўзи»

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер