Илгари жиноятчилик кўламига рақамларга қараб баҳо берар эдик, бунинг ортида инсон тақдири ётганлигини унутиб қўярдик — Пўлат Бобожонов

15:42 12 Март 2021 Жамият
1123 0

Олий Мажлис Сенатининг ўн учинчи ялпи мажлисида Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири Пўлат Бобожоновнинг ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва уларнинг профилактикаси ҳолати тўғрисидаги 2020 йил якуни бўйича ахбороти эшитилди.

Унда вазир илгари жиноятчилик кўлами фақат рақамлар орқали баҳолангани ҳозирда бу тизим анча ўзгаргани ҳақида тўхталди.

«Жиноятчиликка қарши курашда рақам ортидан қувиш эмас, жиноятчиликнинг асл сабабларини бартараф этиш орқали фуқароларнинг ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилишга асосий эътибор қаратилди.

Илгари жиноятчилик кўламига рақамларга асосан кўпайди камайди дея баҳо берар эдик, бунинг ортида инсон тақдири ётганлигини унутиб қўярдик.

Энг ачинарлиси кўрсаткичларни сунъий равишда яхшилаш учун жиноятни ҳисобдан яширишга уринадиган ҳолатлар бор эди. Ёки жиноят сонини оширмаслик учун одам савдоси, фоҳишабозлик, гиёҳвандлик, коррупция билан боғлиқ жиноятларни аниқлашда ташаббус кўрсатилмас эди. Эндиликда бу салбий иллатдан воз кечилди ва вазият ҳудуддаги ҳақиқий аҳволга қараб баҳоланмоқда», деди Пўлат Бобожонов.

Шаҳноза Тўрамуродова, «Халқ сўзи»

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?