«Фариданинг икки минг қўшиғи» фильмини «Оскар»да иштирок этиши учун музокара олиб борилмоқда - «Ўзбеккино»

20:52 10 Январь 2021 Маданият
630 0

Аввалроқ, «Фариданинг икки минг қўшиғи» фильми белгиланган вақтда юборилмаганлиги сабаб «Оскар»да қатнашмаслиги ҳақида хабар берган эдик.

Эълон қилинган мақола юзасидан «Ўзбеккино» Матбуот котиби Нозим Сафари таҳририят билан боғланди ва вазиятга изоҳ берди.

«Авваламбор «Фариданинг икки минг қўшиғи» фильми Оскар мукофоти саралаш босқичида қатнашмайди дейиш тўғри эмас. Оскар қўмитаси котиби Ойбек Абдушукоровнинг агентликка маълум қилишича Қўмита мукофот ташкилотчилари билан фильмни талаб этиладиган шаклда тақдим этиш бўйича келишмоқда. Фильм қабул қилиниши ҳам мумкин.

Ўз навбатида «Ўзбеккино» Миллий агентлиги Ёлқин Тўйчиевнинг «Фариданинг икки минг қўшиғи» фильмини Оскар талабларига мослаштириш, таржима ва субтитрлар учун қўшимча маблағ тўлаб берганлигини айтиш лозим. Шунингдек, агентлик Ўзбекистон Оскар қўмитасининг фильмларни саралаш жараёни ва ғолибни аниқлаш маросимини ўтказиш учун барча шароитларни яратиб, кўмак берган. Фильмнинг Оскар мукофоти саралаш босқичига қабул қилиниши бўйича ҳам ҳозирда кўмак берилмоқда», дейди Нозим Сафари.

Мақолада билдирилган кўпгина иддаолар ҳамон очиқ қолмоқда. Фильм нега ўз муддатида танловга тақдим этилмагани, бу вазият кимларнинг айби билан юзага келгани ва ҳоказолар. Агентлик матбуот котиби «Ўзбеккино» ваколати доирасида вазиятни ўрганишини, ҳозирда воқеани ижобий ривожига умид, ҳаракат қилинаётганини, кейинроқ яна қўшимча маълумот берилишини маълум қилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?