Андижон шаҳри сувсиз қоладими?

Шу йилнинг 9 январь куни Андижон шаҳрига ичимлик суви етказиб берувчи диаметри 1400 мм.ли бўлган «Хонобод-Андижон» марказий сув қувурининг Андижон тумани Хортум МФЙга қарашли «Анжирзор» кўчаси ҳудудида жойлашган сув тақсимлаш жиҳозида носозлик юзага келди. Бу эса вилоят марказида истиқомат қилувчи аҳолининг ташвишига сабаб бўлди. Аҳоли орасида «Андижон шаҳри бир неча кун давомида тоза ичимлик сувисиз қолар экан» деган хабар тарқалди. "Халқ сўзи" мухбири вазиятга ойдинлик киритиш мақсадида воқеа жойида бўлди.
- Носозликни бартараф этиш учун барча куч ва имкониятлар ишга солинган, - дейди «Андижон сув таъминоти» МЧЖ директори Шуҳратбек Матмусаев. – Айни пайтда вилоят ҳокими Шуҳратбек Адураҳмонов бошчилигидаги ишчи гуруҳи воқеа жойида ҳодиса сабабларини ўрганиш ва носозликни бартараф этиш ишларини олиб бормоқдалар. Аҳолининг ташвишланишига ҳожат йўқ, сабаби, бу каби муаммони бартараф этиш учун техник воситаларимиз ҳам, тажрибамиз ҳам етарли. Ҳар қандай вазиятда истеъмолчиларга ичимлик суви етказиб бериш учун шароит яратамиз.
Маълум бўлишича, носозликни бартараф этиш ишлари бир неча кунни талаб этади. Бунинг учун 11-12 январь кунлари аҳолига сув етказиб бериш таъминотида узилиш юзага келиши мумкин. Бу вақт мобайнида Андижон шаҳрига Жалақудуқ туманида жойлашган «Пахтакор» ер ости сув иншооти орқали тоза ичимлик суви етказиб берилади. Бундан ташқари, 20 дона махсус сув ташиш транспорт воситалари хизматга шай ҳолатга келтирилди.
Саминжон ҲУСАНОВ,
«Халқ сўзи»
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Вилоят ҳокими чекка қишлоқдаги аҳоли хонадонида тунамоқда (фото)
- 23 ёшли йигит ўқишга кира олмаганини яшириш учун 4 кишини ўлдирди. Уларнинг барчаси оила аъзолари
- «Фариданинг икки минг қўшиғи» фильми белгиланган вақтда юборилмаганлиги сабаб «Оскар»да қатнашмайди
- Ибн Сино ҳақмиди? Олимлар Италиянинг Жильо ороли аҳолисида орасида бирорта ҳолатда коронавирус қайд этилмаганига изоҳ берди
- Фарғонада 19 яшар қизни зўрлаган уч эркак ҳақидаги хабарларга муносабат билдирилди
- Ўқувчилар ўртасида математика бўйича «Қўқон олимпиадаси» ўтказилади. Ғолибларга «Нексия» ва «Кобальт» берилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг