Фото: Шуҳратбек Абдураҳмонов аҳолининг дарду-ташвишлари ва муаммоларини эшитди

22:54 08 Январь 2021 Жамият
762 0

Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов Асака туманидаги 5 минг 200 нафар аҳоли истиқомат қилаётган Улуғбек маҳалласи аҳолисининг дарду-ташвишлари ва муаммоларини эшитди. 

Юзма-юз мулоқот давомида фуқароларининг тиббий муолажа олиш, ногиронлик нафақасига чиқиш, ишга жойлашиш, маҳалла гузари қуриш каби кўплаб мурожаатларига шу ернинг ўзида ечимлар топилди. Вақт талаб этиладиган масалалар бўйича тегишли ташкилотларнинг раҳбарларига топшириқлар берди.

Шунингдек, айни вақтда маҳаллада кўчаларни шағаллаш, ичимлик сув тармоғини созлаш ишларига жадал киришилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?