Тошкентда 8 ёшли бола Lacetti'да супермаркет ичига кириб кетди

Жорий йилнинг 7 январь куни соат 13:50ларда, Тошкент шаҳар, Мирзо Улуғбек тумани, Гёте-5 кўчасида ҳайдовчи, 1983 йилда туғилган Ж.Ш. «Ласетти» русумли транспорт воситасида ҳаракатланиб келиб, ушбу кўчада жойлашган «Макро» супермаркети яқинига тўхтаб, ўт олдиргич калит ва фарзандини қаровсиз қолдириб ўзи супермаркет ичига кириб кетган. Автомобилда бўлган 8 ёшли фарзанди ўт олдиргич калитни бураб юбориши оқибатида автомобиль ҳаракатланиб кетган ва супермаркет ойнасини синдириб, ичкарига кириб тўхтаган.
Ҳодиса натижасида тан жароҳати олганлар йўқ.
Мазкур ҳодиса юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Вилоят ҳокими чекка қишлоқдаги аҳоли хонадонида тунамоқда (фото)
- 23 ёшли йигит ўқишга кира олмаганини яшириш учун 4 кишини ўлдирди. Уларнинг барчаси оила аъзолари
- «Фариданинг икки минг қўшиғи» фильми белгиланган вақтда юборилмаганлиги сабаб «Оскар»да қатнашмайди
- Ибн Сино ҳақмиди? Олимлар Италиянинг Жильо ороли аҳолисида орасида бирорта ҳолатда коронавирус қайд этилмаганига изоҳ берди
- Фарғонада 19 яшар қизни зўрлаган уч эркак ҳақидаги хабарларга муносабат билдирилди
- Ўқувчилар ўртасида математика бўйича «Қўқон олимпиадаси» ўтказилади. Ғолибларга «Нексия» ва «Кобальт» берилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг