Президентга шеър ўқиб берган талаба Ёзувчилар уюшмаси аъзолигига қабул қилинди

17:26 06 Январь 2021 Маданият
2584 0

Президент Шавкат Мирзиёев 2020 йил 25 декабрь куни Ўзбекистон ёшлари форумида ҳудудлардаги истеъдодли ёшларга сўз берилиб, уларнинг таклиф ва фикрларини тингланган эди.

Хусусан, учрашувда Жиззах давлат педагогика институти талабаси, «Мард ўғлон» мукофоти совриндори Сайфиддин Оканов ҳам ушбу учрашувда ўз таклифи билдирган, ўзи ёзган шеърини ўқиб берган эди. Шундан сўнг Президент: «Бундай сатрларни ёзиш учун ватанни севиш керак», дея Ўзбекистон халқ шоири, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси, сенатор Сирожиддин Саййидга Жиззахга бориб маълумот олиб келишини, бундай қалами бор ёшларимиз давлатга жуда кераклигини айтган эди.

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Ахборот хизматининг хабар беришича, ушбу топшириқ ижросини таъминлаш ва вилоят ижодкорлари билан учрашиш мақсадида Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ҳамда Жиззах вилояти ҳокимлиги ҳамкорлигида маданий-маърифий тадбир ташкил этилди. 

Тадбирда уюшма аъзолигига қабул қилинган 12 нафар жиззахлик ижодкорга гувоҳномалар топширилди. Улар орасида Ёзувчилар уюшмаси Жиззах вилояти бўлимининг «Сангзор мавжлари» тўгараги раҳбари Сайфиддин Оканов, Зомин туманидаги «Зомин булбуллари» тўгараги раҳбари Абдуғаффор Шодмонқулов, Шароф Рашидов туманидаги «Истеъдод ғунчалари» тўгараги раҳбари Абдухалил Сатторов ҳам бор.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?