Тошкент шаҳрида якка тартибдаги уй-жой қуриш учун ажратилган ерда учдан ортиқ қаватли квартиралар қурилган. Бу аҳолининг эътирози ва коммунал соҳадаги муаммоларни келтириб чиқармоқда – Ортиқхўжаев

Сенатнинг ўн биринчи ялпи мажлиси ўз ишини давом этмоқда. Унда «Ўзбекистон Республикасининг Шаҳарсозлик кодексини тасдиқлаш ҳақида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ҳам муҳокама қилинди.
Муҳокамада Тошкент шаҳар ҳокими, сенатор Жаҳонгир Ортиқхўжаев ҳам сўзга чиқди.
«Янги таҳрирдаги кодексда 20 дан ортиқ моддаларга ўзгариш ва қўшимчалар киритилди. Кейинги пайтда айрим фуқароларимиз томонидан ўзбошимчалик билан қурилиш ишларини амалга ошириш ҳолатлари кўпайиб кетди.
Хусусан, Тошкент шаҳрида якка тартибдаги уй-жой қуриш учун ажратилган ер участкасида кўп қаватли квартирали уйлар қуриш ҳолатлари ортиб бормоқда. Бунинг оқибатида қурилган кўп қаватли квартирали уйлардаги муҳандислик коммуникациялар тизимига салбий таъсир кўрсатмоқда. Айримлари қувватига етмай, айримлари эса турли хил авария ҳолатларини келтириб чиқармоқда.
2020 йил ўтказилган хатловда 100дан ортиқ якка тартибдаги уй-жой қуриш учун ажратилган ер участкаларида учдан ортиқ қаватли квартиралар қурилган. Бу эса аҳолининг эътирозларига ва коммунал соҳадаги муаммоларни келтириб чиқармоқда», дейди Ж.Ортиқхўжаев.
Пойтахт ҳокими ўз нутқида қайд этишича, Кодекснинг 47-моддасида мазкур муаммоларга барҳам берувчи норма киритилди. Яъни якка тартибдаги уй-жой қуриш учун ажратилган ер участкаларида кўп қаватли, икки қаватдан ортиқ уй-жой биноларини қуриш таъқиқланади. Шунингдек, аҳоли пунктлари бош режаларини тасдиқлашдан аввал жамоатчилик муҳокамасига қўйиш тартиби ўрнатилади, билдирилган асосли таклифлар инобатга олинади.
Бундан ташқари лойиҳа ҳужжатларининг экспертизадан ўтказиш бўйича ҳам янги моддалар киритилмоқда. Экспертларнинг ҳуқуқлари, мажбуриятлари белгиланмоқда. Ҳар бир эксперт берган хулосаси бўйича қонун олдида жавоб бериши тартиби ўрнатилмоқда.
Сенаторлар Қонунни маъқуллади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 23 ёшли йигит ўқишга кира олмаганини яшириш учун 4 кишини ўлдирди. Уларнинг барчаси оила аъзолари
- «Фариданинг икки минг қўшиғи» фильми белгиланган вақтда юборилмаганлиги сабаб «Оскар»да қатнашмайди
- Ўқувчилар ўртасида математика бўйича «Қўқон олимпиадаси» ўтказилади. Ғолибларга «Нексия» ва «Кобальт» берилади
- Ибн Сино ҳақмиди? Олимлар Италиянинг Жильо ороли аҳолисида орасида бирорта ҳолатда коронавирус қайд этилмаганига изоҳ берди
- Фарғонада 19 яшар қизни зўрлаган уч эркак ҳақидаги хабарларга муносабат билдирилди
- Тошкентда селфига тушиш учун поезд устига чиққан болани 27 минг вольт ток урди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг