Навоийда газ ҳисоблагич кўрсаткичларини ўзгартирган хусусий корхона раҳбарига жиноят иши қўзғатилди

12:30 22 Декабрь 2020 Жамият
838 0

Навоий шаҳрида газ ҳисоблагич кўрсаткичларини ўзгартирган хусусий корхона раҳбарига нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда Бош прокуратура Матбуот хизмати хабар берди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Навоий шаҳар бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, «Н.” хусусий корхонаси раҳбарлари оҳак ишлаб чиқариш цехида ўрнатилган газ ҳисоблагич кўрсаткичларини ўзгартириш мақсадида унга ташқаридан аралашганликлари натижасида, газ таъминоти корхонаси манфаатларига 437 млн сўм миқдорида зарар етказганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 1852-моддаси 4-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер