Ҳосилингиз баракали, ҳаётингиз фаровон бўлсин, азиз деҳқонлар!

Азиз фермерлар, деҳқонлар, томорқа ер эгалари, агрономлар, сувчилар, механизаторлар, Кенгашимиз аъзолари, қишлоқ хўжалигига алоқадор барча соҳалар ходимларини Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни билан самимий табриклаймиз!
Бу йилги мураккаб шароитда
Давлатимиз раҳбарининг шу йил 12 декабрда соҳа ходимларига йўллаган табригида ҳар бир деҳқоннинг катта
Дарҳақиқат, бой билим ва тажрибаси, омилкорлик хислатларини намоён этиб, илм-фан ютуқларини самарали қўллаш ҳисобидан юксак хирмон яратган барча деҳқон ва фермерларимиз меҳнати таҳсинга лойиқ.
Айни вақтда аграр соҳанинг ҳал қилувчи ўрни ва аҳамияти ҳар доимгидан ҳам юқори эканини Кенгашимиз ходимлари ва аъзолари жуда яхши ҳис қилиб, муносиб меҳнат қилишмоқда.
Халқимизни сифатли қишлоқ хўжалик маҳсулотлари билан таъминлаш, қишлоқ аҳолисини, жумладан аёллар ва ёшларни банд қилиш, фермерлар ва кластерлар ўртасида кооперация алоқаларини мустаҳкамлаш, соҳага илғор технологияларни жорий этишда фаол иштирок этиш Кенгашларимиз олдида турган муҳим вазифалардандир.
Кўп тармоқли фермерларни қўллаб-қувватлаш орқали жорий йилда 11 мингдан ортиқ фермерларда қўшимча фаолият турлари ташкил этилиб, 37 минг аҳоли иш билан таъминлангани алоҳида эътирофга лойиқ. Мазкур жараёнда келгусида ҳам Кенгашларимиз амалий ишларни давом эттиришади.
Мамлакатимиздаги 4,5
Томорқа ер эгалари, фермерлар, томорқа эгаларига маҳсулот экишдан сотишгача бўлган жараёнларда кўмакчи бўлиб бораётган томорқа хизмати корхоналарини қўллаб-қувватлаш ва шу каби тадбирлар учун жорий йилда Кенгашимиз ҳузуридаги жамғармадан 190
Жорий йилда қишлоқ хўжалигида фойдаланилмаётган ерларда деҳқончилик қилиш учун шароит яратиб, ёшлар, аёллар ва ишсизлар учун кооперативлар ташкил қилиш амалиёти яхши самара бермоқда, келгусида ҳам бундай фаолиятни қўллаб-қувватлаймиз.
Давлатимиз раҳбари табригида айтилганидек, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан ички бозоримизни тўлиқ таъминлаш билан бирга, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш ҳажмини икки баробар ошириш ва экспортни кўпайтириш учун имкониятларни сафарбар қилишдек муҳим вазифани амалга оширишда Кенгашларимиз ходимлари ва аъзолари фаол иштирок этишига ишончимиз комил.
Албатта, келгусида қишлоқ хўжалигини барқарор ривожлантириш бўйича комплекс дастурларни амалиётга татбиқ этиш, замонавий технологияларни қўллаган ҳолда маҳсулот турлари ва экспорт ҳажмини янада ошириш устувор вазифамиз бўлиб қолади.
Муҳтарам ҳамкасблар, ва азиз соҳа ходимлари!
Касб ва ҳосил байрами билан яна бир бор муборакбод этиб, мустаҳкам соғлиқ ва оилавий бахт, далаларда мўл ҳосил ва баракали хирмон кўтарилишида ҳамиша омад ёр бўлишига тилакдошмиз.
Актам
Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва
томорқа ер эгалари кенгаши раиси
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Жиззахда мактаб ўқувчисини зўрлаган ўғри қўлга олинди
- Эмлаш рўзани бузадими? Фатво ҳайъати жавоб берди
- «Темир дафтар»дан чиқаришнинг антиқа усули
- Шифокорларнинг бепарволиги туфайли танасида 50 см катетр сим қолиб кетган 63 ёшли бемор вафот этди
- Интернет орқали беҳаё қилиқлар қилиб, қизларнинг шаънини булғаган навоийлик йигитлар қўлга олинди
- Зоир Мирзаев ва Қобил Турсуновга «ҳайфсан» берилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг