​​​​​​​Ўзбекистон сентябрда 7,3 млн доллар қийматида енгил автомобил шинаси импорт қилди

10:15 19 Ноябрь 2020 Иқтисодиёт
335 0

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистон 2020 йилнинг дастлабки 9 ойида хориждан қиймати 50,6 млн. АҚШ долларига тенг бўлган 2,4 млн. дона шина сотиб олган. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даври билан солиштирилганда 320,2 минг донага ёки 8,6 млн. АҚШ долларига кам.

Ўзбекистонга енгил автомобил шинаси асосан Хитой давлатидан
(34,4 млн. АҚШ доллари) олиб кирилган.

Ўтган 9 ой мобайнида Ўзбекистон енгил автомобил шинаси энг кўп импорт қилган давлатлар:
Хитой – 34,8 млн.
Чехия – 8,7 млн.
Кореа Республикаси – 5,3 млн.
Россия Федерацияси – 1,0 млн.
Туркия – 0,5 млн. АҚШ доллари

Маълумот ўрнида, жорий йилда енгил автомобил шинаси импорти асосан, Андижон вилояти (36,9 млн.), Тошкент шаҳри (7,3 млн.) ҳамда Самарқанд вилояти (4,4 млн. АҚШ доллар) ҳиссасига тўғри келган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?